«давлат қарзи» тегли мақолалар


Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи қарийб 36 млрд долларга етди
23 сентябрь 2021, 22:25

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи қарийб 36 млрд долларга етди

Биринчи ярим йилликда Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2 миллиард долларга ошиб, 35,9 млрд долларга етди. Умумий ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати эса 57 фоизни ташкил қилди.

«Давлат қарзини ЯИМга нисбатан 45−50% чегарасида ушлаб туришни режалаштиряпмиз» — Аҳадбек Ҳайдаров
23 сентябрь 2021, 10:36

«Давлат қарзини ЯИМга нисбатан 45−50% чегарасида ушлаб туришни режалаштиряпмиз» — Аҳадбек Ҳайдаров

Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаровнинг маълум қилишича, 2020 йилда коронавирус инқирози сабабли давлат харажатлари кескин ўсган. Эндиликда уни пандемиягача бўлган даврдаги даражага — ЯИМга нисбатан 27% га тушириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, ҳукумат келгуси йилларда давлат қарзи даражасини 50%, бюджет тақчиллигини 2% чегарада ушлаб туришни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон давлат қарзлари 24 млрд доллардан ошди
8 сентябрь 2021, 09:37

Ўзбекистон давлат қарзлари 24 млрд доллардан ошди

Давлат қарзи иккинчи чоракда 1 млрд долларга ошди. 1 июль ҳолатига Ўзбекистон давлат қарзи жами 24,2 млрд долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 38,5 фоизни ташкил этган. Шунингдек, биринчи ярим йилликда давлат қарзига хизмат кўрсатиш жами харажатлари 1 млрд доллардан ошган.

Ўзбекистон халқаро молия институтларидан 200 млн доллар қарз жалб қилади
28 май 2021, 13:10

Ўзбекистон халқаро молия институтларидан 200 млн доллар қарз жалб қилади

Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан 40 йилга 100 млн доллар, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкидан эса 30 йилга 100 млн доллар қарз олади. Маблағлар Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш лойиҳаси доирасида сарфланади. Жумладан, 35 млн долларга 1000 та тез тиббий ёрдам машинасини харид қилиш режалаштирилган.

Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг давлат қарзи камайди
28 май 2021, 11:31

Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг давлат қарзи камайди

Январь-март ойларида Ўзбекистон давлат қарзи миқдори $23,2 миллиардни ташкил этиб, йил бошига нисбатан $133,7 миллионга камайган.

Ўзбекистон Япониядан ¥15 млрд ва $195 млн миқдорида кредитлар олишни режалаштирмоқда
9 март 2021, 11:31

Ўзбекистон Япониядан ¥15 млрд ва $195 млн миқдорида кредитлар олишни режалаштирмоқда

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги Ўзбекистонга 15 млрд япон йенаси ва 195 млн долларга иккита кредит ажратишга тайёр. Ушбу маблағлар коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларига қарши курашиш ва шаффоф бозор иқтисодиётига ўтишни қўллаб-қувватлаш учун ишлатилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон давлат ташқи қарзи йил бошига нисбатан 18% га ошган
11 декабрь 2020, 15:17

Ўзбекистон давлат ташқи қарзи йил бошига нисбатан 18% га ошган

Молия вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон давлат ташқи қарзи 2,8 млрд долларга ёки йил бошига нисбатан 18 фоизга ошиб, 1 октябрь ҳолатига 18,5 млрд долларга ёки ЯИМга нисбатан 32,8 фоизга етган. Давлат ички қарзи эса дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 23,6 трлн сўмни (2,3 млрд доллар) ёки ЯИМга нисбатан 4 фоизни ташкил этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг